freestudy@bk.ru
(+99894) 625-38-57; (+99890) 370-41-66

"Нотиқлик санъати"

img

“Нотиқлик санъати”

Курс хакида:

Аксарият ҳолларда кўпчилигимиз иккиланамиз, фикр билдиришга ожизлик қиламиз. Бу эса ўзимизга нисбатан ишончсизликни намоён этади. Шунингдек, омма олдида ҳаяжон босиб, ўз нуқтаи назарини ифодалай олмайдиганлар бор. Уларда жўяли фикр, истиқболли таклифлар бўлсада, одамлар хузурида баён этишга ожизлик қилишади.

“Нотиқлик санъати” курсида тингловчи ўз-ўзига ишонч ҳосил қилишни ва омма олдида сўзлашнинг турли йўлларини, ўзига нисбатан ишонч ҳосил қилишни ва омма олдида сўзлашнинг турли йўлларини , ўзига нисбатан дадиллик ва ишончни шакллантиришни ўрганади.
Ҳақиқий тайёргарлик нимадан иборат? - Нутқ сўзлашга тайёрланиш варақа ёзилган ёки ёдланган силлиқ ибораларни ўз ичига оладими? - Йўқ. Балки у бир неча тасодифий, аслида сизни асло ҳаяжонлантирмайдиган фикрлардан иборатдир? - Мутлақо йўқ. Бу тайёргарлик сизнинг ўй-фикрларингиз, ишончингиз, ҳоҳиш-истакларингизни танлаб олишни англатади.

Тўйларда, турли ҳил тадбирларда, тақдимотларда, қариндошлар олдида биз доимо нутқ сўзлашимиз керак бўлади. Шахсий ва касбий мувафақиятлар учун зарур нутқ кўникмаларини ишлаб чиқиш мумкин. Биз бу ишда сизга ёрдам беришимиз мумкин. Бизда нотиқлик санъати қоидаларини, сирларини , билим ва кўникмаларини ўрганишиз мумкин, хамда сиз хамкасблариз, дўстлариз, кариндошлариз олдида мувафақиятли нутқ сўзлашни ўрганасиз.

Мувафақиятли нутқ эса кўп шахсий ва касбий муаммоларни ечишда, мақсадларга эришишда муҳим аҳамиятга эга!

Маълумотлар

Курс Запись на Продолжительность Цена
“Нотиқлик санъати” июл 2019 йил 1 ой 500 000 сум