“Тайм менежмент-Вақтни бошқариш санъати” курси
Курс хакида:
Ҳар қандай инсон учун бир сутка 24 соатдан иборат, лекин ҳар ким ҳам етарлича бахтли омадли эмас. Кимлардир муваффақиятли, кимлардир эса муваффақиятсиз, кимларнингдир ҳаёт сифати юқори кимларнидир ҳаёти сифатсиз, кимлардир ҳар кунги 24 соатлик вақт капиталидан фойдаланиб ҳаётда истаган нарсасига эришади, кимлардир эса вақт ресурсларини бекорга сарф этиб оқибатда ҳеч нимасиз қолади.
Внимание! Поторопитесь, количество мест ограничено. Предварительная запись обязательна.
Мазкур мавзунинг долзарблиги шундаки, тайм менежмент – вақтни бошқариш санъатидан фойдаланган ҳолда Сиз ҳаётда аниқ мақсадлар қўйиб, режалар тузиб, тайм менежментнинг самарали усулларидан фойдаланган ҳолда муваффақиятли, ҳаётдан ва ўзидан қониққан, баҳтли инсон бўлишингиз мумкин.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда муваффақиятли, бахтли, ҳаётдан қониққан инсон бўлиш учун ҳар қандай инсон тайм-менежментдан боҳабар бўлиши, самарали вақтни бошқариш усулларидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.
Ушбу курсда қуйидагилар ўрганилади:
– шахсий вақт капитали билан ишлашни
– вақт кушандаларини бартараф этиш устида ишлаш
– ҳаётий ва шахсий мақсадларга эришишда вақтдан самарали фойдаланиш
– мақсадга эришишнинг” етти қадами” техникаси
– миллионерлар қоидаси билан танишиш
– режалаштиришнинг квадрат усули асосида самарали режалаштириш
– вақтни бошқаришни олтин қоидалари
– вақтни бошқариш сирлари
Курс якунида тингловчи ўзининг вақт капитали, вақт ресурслари ҳақида реал тасаввур ҳосил қилади, вақт кушандаларини бартараф этишни ўрганади, ҳаётий ва шахсий мақсадларга эришишда вақтдан самарали фойдаланиш кўникмаларини хосил қилади, мақсадга эришиш учун “етти қадам” психологик техникасини ўрганади, миллионерлар қоидаси ва режалаштиришнинг квадрат усули асосида ишлаш кўникмасини хосил қилади, вақтни бошқаришнинг олтин қоидаларини билиб олади ҳамда вақтни бошқариш санъатидан боҳабар бўлади.
Курс 1 кунлик.
Индивидуал шахс учун 2 соат давом этади.
Гуруҳ учун 3 соат давом этади.
- Курс нархи:
- Индивидуал шакл 1 та қатнашчи, 100 000 сўм.
- Гуруҳ шакли 10-20 та қатнашчи, 50 000 сўм.