freestudy@bk.ru
(+99894) 625-38-57; (+99897) 425-04-30

“Team building” Жамоа қуриш корпоратив тренинги (Team building party)

img

“Team building” Жамоа қуриш корпоратив тренинги (Team building party)

Курс хакида:

Ушбу курс коллективда ва ҳодимлар орасида ижобий яқин муносабатларни шакллантиришни, ишчи ва ҳодимлар орасида жамоавийлик ва жамоада ишлаш билим кўникмаларини шакллантиришни, жамоавий руҳият, ўзаро ишонч, қўллаб қувватлаш каби жамоа хусусиятларни ривожлантиришни истаган ташкилот, корхона ва компаниялар учун тавсия этилади.

УЗНАТЬ РАСПИСАНИЕ

Внимание! Поторопитесь, количество мест ограничено. Предварительная запись обязательна.

Ҳозирги кунда барча юқори даражадаги компаниялар ва корхона-ташкилотлар ўз ҳодимлари учун шундай “Team building” жамоа қуриш корпоратив тренинги, жамоани шакллантириш, жамоавийликни ривожлантириш тренингларини ташкил этадилар. Бундан асосий мақсад ҳодимларнинг ўзаро муносабатларини яхшилаш, коллективда ижобий психологик иқлимни ташкил этиш, иш берувчи компания ҳамда жамоадошларга нисбатан ҳодимнинг меҳрини ошириш, ишга ҳам мамнуният ҳам масъулият билан ёндошиш, шахс хусусиятини пайдо қилиш ва ривожлантиришдир. Бундан ҳодимнинг иш самарадорлиги, интилувчанлиги, мотивацияси ошади, натижада компаниянинг ҳодимлар потенсиали кўтарилади. Ҳодимларда профессионал компетентлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, ёрдам, жамоада ишлашнинг эффектив кўникмалари ва хусусиятлари ошади. Бундан манфаатдор компания эса ишончли, суянса бўладиган, ҳар қандай вазиятга чидамли, кучли ҳодимлар жамоасига эга бўлади.

Тренинг якунида иштирокчилар жамоавий ишлаш билим кўникмаларини (жумладан: умумий мақсад, жамоанинг иш натижасига нисбатан жавобгарлик ҳисси, вазиятли лидерлик яъни муайян вазиятларда жавобгарликни бўйнига олиш, ижобий ва конструктив ўзаро муносабатлар, умумий ягона жамоавий қарор қабул қила олиш), жамоавий руҳиятни (жумладан: бирдамлик ҳиссини мустаҳкамлаш яъни мендан бизга ўтиш, ўзаро ишончни ривожлантириш, ўзаро тушуниш ва индивидуалликларни қабул қилиш, умумий фаолиятга нисбатан мотивация ҳосил қилиш, раҳбариятга ва ташкилотга нисбатан норасмий ҳурматни шакллантириш, иш самарадорлигини оширишга нисбатан ташаббускорлик қила олиш) ўзларида шакллантириб оладила ҳамда жамоа бўлиб (жумладан: жамоанинг кучли томонларидан самарали фойдаланиш, натижани оптималлаштириш учун тўғри меҳнат тақсимоти, ўзаро қўллаб қувватлаш, горизонтал ва вертикал конструктив алоқаларга эга шахслар сифатида) шаклланадилар.

Ўқув юкламаси: Тренинг 1 кунлик. Гуруҳ учун 2 соатдан 4 соатгача мижоз эҳтиёжидан келиб чиқиб.

  • Курс ўқиш шакли ва нархи: Гуруҳий (корпоротив тренинг ёки Team building party шаклида) 10-12 тадан 20-30 тагача қатнашчи. Мижоз эҳтиёжи ва ҳодимлар сонидан келиб чиқиб дастур шакллантирилади. Келишилган нархда.
  • Тренер: Абдуллаев Акобр: Олий маълумотли психолог, тренер, Ўзбекистон психологлар ассостациясининг аъзоси, РБИММ мутахассиси, 50 дан зиёд ижтимоий-психологик тренинглар, Республика ва халқаро миқёсдаги конференсия топламлари, журнал ва газеталарда 30 га яқин илмий ва оммабоп мақолалар муаллифи.